Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ўз ишини бошлади
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
2022 йил 8 сентябрь куни Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити ўз ишини бошлади.
Тошкент саммитида БМТ, Парламентлараро Иттифоқ ва унга аъзо мамлакатлар парламентлари палаталарининг аёл-спикерлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 17 та давлатдан 120 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»
Парламентлараро Иттифоқ ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамкорлигида ташкил этилган анжуман мавзуси – “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш”.
Саммитнинг асосий мақсади – COVID-19 пандемияси ва у билан боғлиқ инқироз оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, барқарорлик ва фаровонликни самарали таъминлаш мақсадида гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича парламентлар фаолиятининг устувор йўналишлари ва ҳаракатларини белгилашдан иборатдир.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу нуфузли анжуман иштирокчиларига йўллаган мурожаатини Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.
Саммитни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева кириш сўзи билан очар экан, анжуман кун тартибидаги барча мавзулар ўта долзарб, дунё мамлакатларининг келажак тақдири учун катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида қайд этган ҳолда, анжуманда пандемия оқибатида юзага келган жиддий ижтимоий ва иқтисодий инқирозларни, хусусан, янги хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича конструктив таклифлар ишлаб чиқиш, уларни биргаликда амалга ошириш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсад қилинганини таъкидлаб ўтди.

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»
Парламентлараро Иттифоқ раиси Дуарте Пачеко сўзга чиқиб, Тошкент Саммит юқори даражада ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, кўрилаётган масалалар, улардан келиб чиқадиган хулосалар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини янада самаралироқ таъминлашга хизмат қилишини айтиб ўтди.
Анжуман иши "Пандемиядан кейин глобал тикланишга тўсқинлик қиладиган хавфларни бартараф этиш” ҳамда "Технологиялар билан боғлиқ хавфларнинг олдини олиш ва технологиялар оламида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни ҳимоя қилиш” мавзуларидаги иккита сессия доирасида ташкил этилди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Биринчи сессияда иштирокчилар тенглик, инклюзивлик ва атроф муҳит муҳофазасига асосланган барқарор ривожланиш нуқтаи назаридан иқтисодиётни тиклаш, қизлар ва аёлларнинг, шу жумладан репродуктив саломатлик соҳасидаги заифлигини камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ҳамда COVID-19 пандемиясидан кейин иқтисодиётни тиклаш бўйича энг яхши амалиётларни муҳокама қилдилар.
Кунинг иккинчи ярмида давом этган иккинчи сессияда COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ҳолда рақамли иқтисодиёт ва меҳнат соҳасида технологик инновацияларни рағбатлантириш, миллий ва халқаро миқёсда рақамли тафовутни бартараф этиш учун амалга оширилаётган ташаббуслар, шунингдек, парламентларнинг аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини интернет оламида тарғиб қилиш ва ҳимоя қилишдаги ҳаракатлари каби масалалар иштирокчилар эътиборида бўлди.
Саммит эртага, 9 сентябрь куни ўз ишини давом эттиради.

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Сирожиддин Вохидов/«Халқ сўзи»

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
“Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг