Жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлган пара таэквондочиларимиз юртимизга қайтиб келишди
Хабар берганимиздек, Мексиканинг Веракрус шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, жами 4 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган терма жамоамиз аъзолари бугун тонгда юртимизга қайтиб келишди.
Ғолиб спортчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходилари катта тантана билан кутиб олишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг