Жаҳон чемпионати тарихида биринчи марта мусобақада 9 та Осиё жамоаси ўйнайди

19:50 01 Апрель 2026 Спорт
463 0

Бугун, 1 апрел куни Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди. Қитъалараро саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Ироқ терма жамоаси Боливия термаси билан куч синашди.

Мексикадаги “Estadio BBVA” стадионида ўтган баҳс арабларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблардан голларга Ал-Хаммади ва Айман Хусайн киритди. Боливиянинг ягона жавоб голи эса Паньягуа ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа Ироқ терма жамоаси бу йилги Жаҳон чемпионатида қатнашадиган сўнгги жамоага айланди. Шу тарзда бу галги мундиалда Осиёдан қатнашадиган жамоалар сони 9 тага етди.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати мусобақалари шу вақтга қадар 22 марта ташкил этилган ва бирорта мундиалда Осиёдан 9 та жамоа иштирок этмаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер