Зеленский Россияга мурожаат қилди
Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский Яқин Шарқдаги сулҳ муносабати билан ўзининг «Телеграм» канали орқали Россияга мурожаат қилди.
Унинг таъкидлашича, Украина Россия билан можарода ҳар доим сулҳга чақириб келган. Зеленский Киев ҳам Яқин Шарқдаги «сокинлик» қўллаб-қувватлашига ишонтирди.
«Украина яна бир бор Россияга такрорлайди: агар руслар ҳужумларини тўхтатса, биз ҳам шунга ўхшаш жавоб беришга тайёрмиз. Отишмани тўхтатиш келишувлар учун қулай шароит яратиши ҳамма учун аён», — дея ёзган Зеленский.
Аввалроқ, Владимир Зеленский Россия билан «энергия сулҳи»га тайёрлигини эълон қилган эди. Киев энергетика объектларига ҳужумларни ўзаро тўхтатишни таклиф қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу ташаббус Москвага АҚШ орқали етказилган. Россия бу ғояни рад этди ва уни ҳарбий ҳаракатларда танаффус олишга уриниш деб атади.
Бундан ташқари, 3 апрель куни Зеленский Украина АҚШга Пасха байрамида сулҳ тузиш тўғрисида сўров юборганини, аммо америкаликлар буни Россияга юбориш имкониятига эга бўладими ёки йўқми номаълумлигини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг