Зарафшонда олтин қазиб олиш жараёнида 50 га яқин одам қум остида қолгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Зарафшонда олтин қазиб олмоқчи бўлган 50 га яқин одам қум остида қолгани ҳақида маълумот тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазиятга изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ҳодиса ҳақида хабар келиб тушмаган.
«Ҳозирда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда суриштирув ишларини олиб бормоқда. Қўшимча маълумотлар ваколатли органлар томонидан тақдим этилади», — дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг