Зангиотада ГЭС 14 лойиҳаси қайта тикланмоқда
Зангиота тумани ҳокимлиги ва Гидроэнергетика вазирлиги кўмаги остида Хитойнинг Сhina construction LTD компанияси билан ҳамкорликда тумандаги бир неча йилдан буён фойдаланилмай келинаётган ГЭС14 қайта тикланмоқда. Бу юақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Иншоот 7 куб сувда 16,5 мегават электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Бу Зангиота туманига зарур бўлган жами электр энергиясининг 3/1 қисмини ташкил этади.
Мазкур лойиҳанинг ишга тушиши билан туманда электрдаги узилиш ва паст кучланиш билан боғлиқ муаммолар бутунлай бартараф этилади.
Лойиҳа 2020 йил 1 сентябрда якунланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг