Зангиота тумани истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилди
Иллюстратив фото
Соат 12:10 да Тошкент вилоятидаги 110 кВли «Гўшткомбинат» подстанциясининг трансформаторида носозлик юзага келган.
Бунинг натижасида Зангиота тумани истеъмолчилари қисман (3750 та) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг