Замонавий тикув фабрикаси иш бошлади

13:53 31 Июль 2020 Иқтисодиёт
3976 0

Юртимизда пандемия даври бўлишига қарамай, қишлоқ хўжалиги соҳасида, касаначилик ва бошқа бир қанча соҳаларда ҳам ишсиз аҳолини бандлигини таъминлаш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Пайариқ тумани Фидокор маҳалласи ҳудудида қурилган «Самарқанд барака чеварлари» МЧЖга қарашли тикув-трикотаж мажмуасида қурилиш ишлари тўлиқ тамомланиб, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини бошлади.

Лойиҳа эгалари хориждан келаётган маҳсулотларга рақобатбардош трикотаж кийимларини тайёрлашни мақсад қилган ҳолда, тикув цехларини энг замонавий ускуналар билан жиҳозладилар.

Очилиш маросимида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида, аввало, аҳоли зич яшайдиган, меҳнат ресурслари кўп ҳудудлар танлаб олиниб, узоқ қишлоқ аёлларининг бандлигини таъминлашга эришилмоқда.

Янги фабрика 150 иш ўрнига эга бўлиб, ҳозирда 81 нафар тикувчилик касбига малакасиз хотин-қизлар туман бандликка кўмаклашиш ва туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Паяриқ туман маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида тикувчилик бўйича ўқитилди ва янги цехда иш бошлади.

Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер