Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йўлбарснинг туғилиши” ҳужжатли фильми намойиш этилади
Эртага, 11 февраль соат 16:00 да Киночилар уйида Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудиясининг 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган янги кинолойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да ёш киноижодкорлари қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.
Муҳокамадан сўнг, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган “Йўлбарснинг туғилиши” ҳужжатли фильми намойиш этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг