Юзга ишлов бериш муолажалари фақат мутахассислар томонидан бажарилиши шарт

11:12 19 Декабрь 2022 Жамият
433 0

Бугун гўзаллик салонларида «пилинг», «ботокс», «мезотерапия» хизматлари кўрсатилмоқда. Мутахассислар юзга ишлов беришнинг шу каби усулларига қандай муносабатда?

— Махсус муолажалар, инъекциялар, ботулотоксин ёки нейронокс, мезотерапевтик муолажалар, пилинглар аниқ кўрсатма асосида тавсияларга кўра бажарилиши шарт, — дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Шаҳноза Мавлонова. — Ушбу муолажаларни бажаришдан олдин клиник-лаборатор текширувларни олиб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Косметологик хизматлар малакали мутахассислар томонидан, назорат остида, махсус шароитда ўтказилиши керак. Танланган маҳсулотларда давлат сертификати бўлиши зарур.

Мутахассис косметологик муолажаларни беморнинг ёшига, терининг ҳолатига қараб танлайди ва тавсия қилади.

Тўғри танланган тиббий косметологик муолажалар терини гўзаллаштиради ва яшартиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер