«Ювентус» собиқ футболчисини бош мураббий қилиб тайинлади
«Ювентус» янги бош мураббий номини эълон қилди. Клубнинг собиқ футболчиси, 41 ёшли Андреа Пирло шу лавозимга тайинланди.
Аввалроқ, Пирлонинг «Ювентус U23» бош мураббийи бўлиши ҳақида қарор қабул қилинган эди. Аммо асосий жамоа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Лион» тўсиғидан ўта олмагач, бош мураббий Маурицио Сарри истеъфога чиқариб юборилди. «Ювентус» раҳбарияти эса ёш мутахассисга асосий жамоани топширишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Андреа Пирло 2011-2015 йилларда футболчи сифатида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган ва 120 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг