«Ювентус» йирик ҳисобда ғалабага эришди
Кеча, 25 январь куни Италия А сериясининг 22-туридан ўрин олган ўйинлар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Ювентус» клуби ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди. Ўйин «кекса синьора»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
22-дақиқада ҳужумчи Жонатан Дэвид ҳисобни очган бўлса, 77-дақиқада иқтидорли Кенан Йилдиз орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйин якунида, 86-дақиқада Филип Костич неаполликлар дарвозасига учинчи голни уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ювентус» очколари сонини 42 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. Мағлубиятга учраган «Наполи» эса 43 очко билан 3-поғонада қолди ва пешқадам «Интер»дан 9 очкога ортда қолмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг