Юртимизнинг 6 ҳудудида 534 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Бугун айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 534 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Жумладан, беморларнинг 320 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Шундай қилиб, юртимизда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил қилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг