Юртим байроғи
й
Юртим чирой очмоқдасан — тўламан мен,
Бахтинг кўриб, қўшилишиб куламан мен,
Куламан мен,
Куламан мен,
Куламан мен,
Юртим сенинг байроғингга инониб.
Ўз элимда ўзим бекман, тўраман мен,
Гар йиқилсам яна қалқиб тураман мен,
Тураман мен,
Тураман мен,
Тураман мен,
Юртим сенинг байроғингга таяниб.
Сенга нима бўлса сендек бўламан мен,
Кипригингга қиров қўнса ўламан мен,
Ўламан мен,
Ўламан мен,
Ўламан мен,
Юртим сенинг байроғингга суяниб.
Зокир Худойшукуров
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг