Юридик техникумларга қабул параметрлари маълум бўлди

15:59 12 Июль 2020 Жамият
11526 0

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 14 та юридик техникумлар учун қабул кўрсаткичлари эълон қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, юридик техникумларига жами 3420 нафар ўқувчи қабул қилинади. Шундан 2310 та квота, 1110 та квота сиртқи таълим шаклига мўлжалланган.

Маълумот учун, Адлия вазирлигининг юридик техникумларига 11-синфни тамомлаган ўқувчилар ёки лицей ва коллеж битирувчилари ҳужжат топшириши мумкин.

Ўқиш муддати – 2 йил. Юридик техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Тошкент давлат юридик университетига тест синовларисиз, суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер