Юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун давлат кафолатисиз биринчи корпоратив кредит олинади — Энергетика вазирлиги

01:05 15 Октябр 2021 Иқтисодиёт
1226 0

Фото: Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

ЕТТБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси тарихида энергетика лойиҳасини амалга ошириш учун давлат кафолатисиз биринчи корпоратив кредит ажратилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегациясига Барқарор инфратузилма гуруҳи бошқарувчи директори Нандита Паршад ва Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директор Жужанна Харгитай бошчилик қилишди.

ЕТТБ ва Энергетика вазирлиги мутасаддилигидаги «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ўртасида кредит олиш учун мандат хати имзоланди.

Молиялаштириш маблағлари 500 кВ Саримой-Жонкелди юқори кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш учун инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ажратилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, бу электр узатиш тармоғи мамлакатнинг икки вилоятида қуриладиган шамол электр станциялари (қуввати 500 МВт бўлган «БАШ» шамол электр станцияси (Бухоро вилояти) ва қуввати 500 МВт бўлган «Жонкелди» шамол электр станцияси (Навоий вилояти)нинг қувватини тўғридан-тўғри таъминлайди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мазкур иккита шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер