Юқори Чирчиқдаги мактаблардан бирида ўқувчилар мактаб ҳудудини ободонлаштиришга мажбур қилинди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 23-мактаб маъмурияти ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилди. Меҳнат департаменти вазиятга изоҳ берди.
Текширувлар давомида маълум бўлишича, 15 ноябрь куни дарс вақтида синф раҳбари ўқувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофини тозалашга мажбурий равишда жалб қилган. Бу ҳолат ҳафтада кўп марта такрорланиши ҳам маълум бўлган.
Қайд этилишича, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан вояга етмаганлар меҳнатидан маъмурий фойдаланиш тўғрисида баённома тузилиб, Жиноят кодексининг 148-моддаси билан иш қўзғатиш учун Тошкент вилоят прокуратурасига юборилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг