Юк автомашинаси остига яширилган овоз кучайтиргичлар фош этилди

08:29 21 Июнь 2020 Жамият
1478 0

Божхона органлари томонидан божхона қонун бузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Яллама» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “МAN TGS” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида автотранспорт воситасининг кабинаси ва таг қисмига йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 43,4 миллион сўмлик 96 дона автотранспорт воситаси учун колонкалар, овоз кучайтиргич ва ғилдирак дискалари яширилганлиги аниқланди.Бу ҳақда Давлат божхона қўмиатси хабар берди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер