Қорақалпоғистонда «Нексия» юк машинасига урилиши натижасида йўловчи ҳалок бўлди

11:31 30 Июнь 2018 Жамият
1495 0

28 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Беруний туманида яшовчи Х.Р. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу” йўлининг 563-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган О.А. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасига орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси С.У. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер