Ёзёвонда фахрийларига юбилей медаллари топширилди

13:27 08 Май 2025 Жамият
218 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 25 февраль кунги Фармонига асосан, 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини муносиб нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланганди. Ватан ҳимояси йўлида мардонавор курашган, ғалабага бебаҳо ҳисса қўшган Ўзбекистон фуқаролари – 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини шарафлаш мақсадида «Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги» эсдалик юбилей медали таъсис этилганди.

Эзгу ташаббус доирасида Ёзёвон туманида 19 нафар фронт орти фахрийлари бўлган отахон-онахонларга ана шу эсдалик юбилей медали тантанали равишда топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирларда туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими масъуллари, нуронийлар, маҳалла ва ёшлар фаоллари иштирок этиб, файзли хонадон соҳиблари билан дилдан суҳбатлашди.

— Болалигимиз уруш йилларига тўғри келиб, тинимсиз меҳнат, ҳаёт қийинчиликларида тобландик, — дейди Сайдали ота Раҳимов. — Шу боис ёшлар бугунги тинч ва фаровон ҳаёт, дориламон кунларнинг қадрига етиши керак.

Биз фахрийлар юртимизга тинчлик-омонлик, Президентимизга узоқ умр тилаб ҳамиша дуодамиз. Элу юрт ардоғида яшаш бахти умримизга умр қўшади. Бундай эътибор ва рағбатдан беҳад миннатдормиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер