Ёзувчилар уюшмаси танлов ғолибларини тақдирлади

17:07 11 Январь 2023 Жамият
656 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «Хар бир маҳаллалардаги ҳаваскор шоиралар, уй бекалари, қизлар ўртасида шеърлар ижодий танлови» ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 31 октябрдаги «Хотин-қизларни кўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавияти, ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича «Тошкент шаҳар тажрибаси»ни яратиш чора-тадбирлари режаси»нинг 33-бандида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан «Тошкент шаҳар тажрибаси» лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Танловга 2022 йилнинг 28 декабрдан 2023 йилнинг 8 январига кадар ижодий ишлар қабул қилинди ва ҳайъат аъзоларига 30дан ортиқ муаллифларнинг 200дан ортиқ шеърлари тақдим этилди. Иштирокчилар томонидан топширилган ижодий намуналарнинг аксарияти  матбуот нашрларида эълон қилинганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Фарзандларимизнинг қалбида ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини уйғотадиган, аждодларимизнинг меросини ва миллий қадриятларимизнинг асралишида, ижтимоий ҳаётдаги ютуқларимиз ва камчиликларимизни кўрсатиб берадиган, она, аёл, ватан, устозлар, инсонийлик маънавий мавзуларида ёзилган шеърлар ҳайъат аъзолари томонидан холисона баҳоланди.

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер