Ёшлар учун “Афв” бадиий фильми намойиш этилди
Кеча Бўстонлиқ тумани “Ёшлар оромгоҳи”да Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Унда Марказ томонидан соҳада амалга оширилаётган янгиликлар бўйича маълумотлар берилди. Сўнгра Агентлик буюртмасига биноан суратга олинган режиссёр Зилола Жўраеванинг “Афв” фильми тақдим этилди.
Маълумот учун, Наврўз арафаси таниқли киноижодкорлардан иборат кинокарвон вилоятлар бўйлаб ижодий сафарга чиқиши белгиланган. Шунингдек, халқимиз учун миллий фильмлар намойиши ҳам кўзда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг