Ёш қиличбозларимиз Осиё чемпионатини 15 та медаль билан якунлади
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Тошкентда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. 8 кун давом этган мусобақани ёшлар ўртасидаги жамоавий дастурлар якунлаб берди.
Аҳамиятлиси, ўсмирларимиз мусобақа доирасида 12 та медаль жамғаришга эришган бўлсалар, ёшларимиз бу кўрсаткични учтага яхшилашга эришишди. Бугунги баҳсларда қайд этилган натижаларга тўхталадиган бўлсак, барча жамоаларни мағлуб этган
Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги ОЧ.
Қизлар,
1. Ўзбекистон
2. Ҳиндистон
3. Қозоғистон
Қизлар,
1. Гонконг
2. Қозоғистон
3. БАА
Йигитлар,
1. Гонконг
2. Ўзбекистон
3. Ҳиндистон
Якунда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалларини жамғарган ёшларимиз умумжамоа ҳисобида қитъа биринчилигини иккинчи ўринда якунлашди. Бу борада биринчи ўрин гонконглик қиличбозларга насиб этди. Ҳамюртларимиз қўлга киритган олтин медаллар сони тенг, фақат кумуш медаллар сони бўйича кичик устунлик шарқий Осиё жамоасини пешқадамга айлантирди.
Медаллар жамғариш бўйича кучли учлик:
1. Гонконг – 5-4-4
2. Ўзбекистон – 5-3-7
3. Қозоғистон – 1-3-2
Қайд этиш жоиз, ўсмирлар ва ёшлар жамоаларимиз бу билан Осиё чемпионатларида ўз тарихидаги энг яхши натижаларини қайд этдилар. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бундай ажойиб кўрсаткич билан Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий муборакбод этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг