Ёш киноижодкорлар билан учрашувда қандай таклифлар билдирилди?

16:56 24 Январь 2020 Маданият
654 0

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг яқинда ишга туширилган “Ёшлар лабораторияси”да “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда ёш киноижодкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида ёшлар билан бирга соҳанинг катта авлод вакиллари ҳам иштирок этди.

— Кино жамоавий соҳа, яхши жамоа йиғсак, яхши фильм ярата оламиз. — дейди Шокир Холиқов “Чой” фильми режиссёри. — Грант сифатида 1 млрд. сўм берилди, лекин сертификатда ёшлар орасидан замон қаҳрамони яратиш ҳақида айтилган экан. Менда тайёр киносценарий бор эди.Сценарийим чол ва кампир ҳақида, уларнинг дардлари ҳақида. Сертификатда белгиланган мавзуда, ўзим ҳис қилмаган мавзуда ишлаган фильмим одамларга ёқади деб ўйламайман.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Шокир Холиқовнинг бу таклифига эътирози йўқлигини билдирди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, “Эл-юрт” жамғармаси билан ҳамкорликда Бутунроссия давлат кинематография институти ва кинематография соҳасидаги халқаро таълим муассасаларига 10 нафардан, “Мосфильм” Киноконцернига 20 нафар ходим ва мутахассисларни юбориш, Туркиялик киноижодкорлар ёрдамида суратга олинаётган “Жалолиддин Мангуберди” бадиий фильмини тасвирга олиш жараёнида иштирок этиш учун қобилиятини намоён эта олган режиссёр, оператор, овоз оператори-монтажёр ҳамда гримёрлардан иборат 4-6 кишилик ижодий гуруҳни Туркия сафарига юбориш каби лойиҳалар айни шу мақсадда амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек учрашув давомида билдирилган таклифларни инобатга олиб, “Ёшлар ижодий лабораторияси”да режиссёрлик, операторлик, сценарийнавислик маҳорати ва рассомлик йўналишларида 4 ва 6 ойлик ўқув курсларини ташкил қилиш ҳамда бу каби самимий, очиқ суҳбатларни ўтказиб туришга келишилди.

 

Юлдуз ЎРМОНОВА,

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер