Ёш божхоначилар — «Ғалаба боғи»да!
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Ёш божхоначи” тўгараги аъзолари учун “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига саёҳат ташкил этилди.
Ўқувчилар ушбу муаззам ҳудудда жойлашган “Шон-шараф” музейида бўлиб, Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган юртдошларимизнинг қаҳрамонлиги тўғрисида ҳамда ўша давр руҳини тўлиқ ҳис этишга имкон берувчи экспонатлар билан яқиндан танишди.
Музейда ўқувчиларга шунингдек, божхона ходимларининг уруш йилларида Ватан ҳимояси йўлида кўрсатган мардлик ва жасорати тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.
“Шон-шараф” музейи билан танишув ёшларда унутилмас таассурот қолдирди.
Робия БАХТИЁРОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети талабаси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг