Яшнобод туманининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида жойлашган «Технопарк» ҳудудидаги ер ости ўрта босимли Д-325 мм газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.
«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Яшнободтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан мазкур муаммони бартараф этиш режалаштирилган.
Шу сабабли бугун, яъни 2021 йил 13 ноябрь куни соат 08:00 дан 16:00 гача Махтумқули кўчасидаги 14 та ҳарбийлар уйидаги 600 та хонадон, 87, 89-уйларда, 4 та «Golden house» уйлари ҳамда «Технопарк» МЧЖда, шунингдек, «Макро» супермаркети, Корея болалар шифохонасида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг