Яширилган соатлар “яшил” йўлакда “чиқиллаб” қолди
“Тошкент” халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Х.Х.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган, умумий қиймати 19 миллион сўмни ташкил этувчи 60 дона “al harameen” номли қўл соатлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати забар берди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг