Яқин қариндошлар транспорт воситасини ишончномасиз бошқариши мумкин
Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) мазкур транспорт воситасидан фойдаланиши ва бошқаришида ишончнома талаб этилмайди.
Бунинг учун транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида мазкур яқин қариндошлар кўрсатилган бўлиши лозим.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг