Японияда коронавируснинг янги — «Омикрон» штаммининг тарқалиш тезлиги баҳоланди

23:18 09 Декабрь 2021 Дунё
1403 0

Иллюстратив фото

Коронавируснинг янги — «Омикрон» штамми «Дельта» вариантига қараганда 4,2 баравар тезроқ тарқалади.

Япониялик олимлар коронавируснинг янги — «Омикрон» штаммини тарқалиш тезлигини аниқлашди. Унга кўра, ушбу мутация «Дельта» вариантига қараганда 4,2 баравар тез тарқалади.

Тадқиқот объекти Жанубий Африка Республикаси шимолидаги Гаутенг провинцияси аҳолисидан олинган «Омикрон» штамми намуналари бўлди. 

Шу билан бирга, «Омикрон» штаммини юқтирганлар орасида касалхонага ётқизилганлар сони пастлигича қолмоқда. Олимлар буни инфекциянинг енгил кечиши билан изоҳлашмоқда.

Олдинроқ, «Омикрон» бўйича илк тадқиқот ўтказилгани ва унинг вакциналарга чидамлилигига баҳо берилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бунгача вирусолог коронавируснинг янги — «Омикрон» штаммини жонли вакцина, деб атаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер