Японияда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши туфайли ҳаётдан кўз юмганлар 130 нафардан ошди

14:57 21 Август 2020 Дунё
768 0

Токиода 12 августдан бери Япония пойтахтида кузатилган жазирама туфайли 131 киши ҳалок бўлди.

NHK телеканали маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси 50 ёшдан ошган фуқаролар бўлиб, аксарияти 70 ёшдан ошганларни ташкил этади.

Таъкидланишича, қурбонларнинг барчаси кондиционер бўлмаган уйларда ёки квартираларда яшашган.

Японияда сўнгги етти кун ёзнинг энг иссиқ кунига айланган. Токиода ҳаво ҳарорати 35-36 даражага етган.

Ўтган йили эса республика бўйлаб иссиқ сабаб 126 киши ҳалок бўлган, 70 мингдан ортиқ аҳоли жабрланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер