Японияда “Археологик топилмаларда қазишмадан кейинги ишлар ва лаборатория қурилмалари” семинари бўлиб ўтди
Самарқанд археология институти ва Набункен (Нара миллий маданий бойликлар илмий-тадқиқот институти) тадқиқотлар маркази ҳамкорлигида Японияда бўлиб ўтган “Археологик топилмаларда қазишмадан кейинги ишлар ва лаборатория қурилмалари” семинарида СамДУ ва Миллий археология маркази масъул ходимлари иштирок этди.
Семинар доирасида иштирокчилар Ҳоккайдо оролининг “Hokkaido University Museum”ида бўлишди. Музейнинг илмий ходими ЭДА Масаки жаноблари семинар иштирокчиларини музей билан таништирди ва зооархеология ҳамда суякларни тўғри таснифлаш ҳақида муҳим билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.
Маълумот учун: Ҳоккаидо университетнинг тарихи 1876 йилдан бошланиб, ҳозирги кунда Япониядаги энг обрўли олийгоҳлардан бири ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг