Япония U-23 терма жамоаси — чемпион
Кеча, 24 январь куни Саудия Арабистонида ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Япония U-23 терма жамоаси Хитой олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашув 4:0 ҳисобида Япония термасининг йирик ғалабаси билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Косэй Огура (2 та), Юто Озеки ва Рюнсукэ Сато муаллифлик қилди.
Шу тариқа, 6 та ўйинда 6 та ғалабани қўлга киритган Япония U-23 терма жамоаси ўз тарихида учинчи бор мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.
Япония терма жамоаси дарвозабони Руй Араки «мусобақанинг энг яхши дарвозабони», Рюнсукэ Сато эса «мусобақанинг энг яхши футболчиси», дея эътироф этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг