Япония пойтахтидаги энг катта экранда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилмоқда

19:33 13 Декабрь 2023 Жамият
352 0

Япония пойтахтида жойлашган йирик Шибуя чорраҳасидаги катта экранда Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган видеолавҳалар намойиши бошланди.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳадан мақсад мамлакатимизга Япониядан сайёҳлар оқимини ошириш, тарихий шаҳарларимизнинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишдан иборат.

15 сония давом этадиган видеороликлар эрталаб соат 6.00 дан соат 24.00 гача кўрсатилади. “Ўзбекистон – цивилизациялар чорраҳаси” мавзусида тайёрланган ушбу лавҳаларда Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларимизнинг тарихи ва қадимий бинолари ҳақидаги муҳим маълумотлар Япония пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари эътиборига тақдим қилинмоқда.

Ушбу намойиш, шубҳасиз, Япония жамоатчилиги ўртасида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Шибуя — нафақат Токиодаги, балки дунёдаги энг гавжум пиёдалар ўтиш чорраҳаси ҳисобланади. Бу ердан бир вақтнинг ўзида 3 мингдан ортиқ аҳоли ўтади. Дам олиш кунлари эса чорраҳадан салкам 2,5 миллион киши фойдаланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер