Япония бош вазири Владимир Зеленскийни G7 саммитига таклиф қилди

00:29 23 Март 2023 Дунё
901 0

Фото: Reuters

Япония бош вазири Фумио Кисида Украина президенти Владимир Зеленскийни G7 саммитига таклиф қилди. Бу ҳақда «Bloomberg» ёзмоқда.

«Япония Украинани тинчлик ўрнатилмагунча қўллаб-қувватлайди», деди Кисида Киевда Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Япониялик сиёсатчининг таклифи унинг Киевга ташрифи чоғида билдирилган. Бу унинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери Киевга илк сафари ҳисобланади.

Қўшма матбуот анжумани чоғида Кисида Япония ҳукумати Киевга энергия ва бошқа гуманитар эҳтиёжлар учун жами 500 миллион доллар хайрия қилишга ваъда берди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, G7 саммити шу йилнинг июнь ойида Хиросимада ўтказилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер