Япония 65 ёшдан ошганлар 36,4 миллион кишига етди
Фото: AP
Японияда 65 ёшдан ошганлар сони биринчи марта 36,4 миллион кишига етди. Бу умумий аҳолининг 29,1 фоизи бўлиб, рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Ушбу маълумот Кексаларни эъзозлаш кунига бағишланган тадбирда айтиб ўтилди. Ўтган йил давомида мамлакатда нуроний ёшга етганлар сони 220 минг кишига кўпайди.
Эркаклар орасида 65 ёшдан ошганлар 26, аёллар ўртасида қарийб 32 фоизни ташкил этмоқда.
Ишлаётган пенционерлар сони ҳам максимал даражага етиб, тўққиз миллион кишидан ошган. Бу 17 йил давомида ушбу тоифадаги йиллик ўсиш фонида энг юқори кўрсаткичдир.
Япония умумий аҳоли сонида нуронийларнинг улуши юқорилиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг