Январь ойида қанча бензин ишлаб чиқарилди?

11:30 05 Март 2026 Иқтисодиёт
362 0

2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонда 110,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Унга кўра, шу йилнинг илк ойида 0,4 миллион тонна кўмир қазиб олинган бўлса, 81 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган. Шунингдек, нефть ишлаб чиқариш ҳажми 54,1 минг тоннани ташкил этган.

Энергетика соҳасида ҳам сезиларли кўрсаткичлар қайд этилган бўлиб, табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми 3,7 миллиард куб метрга, газ конденсати эса 83,4 минг тонна миқдорида ишлаб чиқарилган. Саноат маҳсулотлари орасида автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 10,2 минг донани ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер