Январ ойида 69 минг нафар чақалоқ дунёга келди
2022 йилнинг январь ойида юртимизда 69 198 нафар чақалоқ туғилди.
Январь ойида туғилганлар:
— ўғил болалар сони – 35 401 нафар;
— қиз болалар сони – 33 797 нафар.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (8 516 нафар)да қайд этилган.
Янги йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келган эди.
Маълумот учун, 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда — 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда эса 1644 нафар чақалоқ туғилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг