Янгиқиётда янги боғча очилди

13:16 11 Ноябрь 2024 Жамият
394 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/“Халқ сўзи”. Каттақўрғон тумани марказидан анча олисда жойлашган Янгиқиёт маҳалласида замонавий мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Гап шундаки, 1979 йилда қишлоқ дала шийпони сифатида барпо этилган ва кейинчалик боғчага мослаштирилган 64-мактабгача таълим ташкилоти биноси сўнгги йилларда яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди.

Янги боғчада 60 нафар боланинг тарбияланиши учун барча қулайликлар яратилди. Лойиҳа қиймати 1,1 миллиард сўмга тенг бўлган ушбу қурилиш иши ҳеч қандай инвестицион дастурларсиз амалга оширилди. Маҳаллий тадбиркорларнинг ҳомийлиги, шунингдек, вилоят ва туман прокуратураси, туман ҳокимлиги саъй-ҳаракати туфайли боғча ҳашар йўли билан қуриб битказилди.

Боғчанинг очилишига бағишланган тадбирда туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, янги бинода болалар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер