Янгиланаётган Конституция — ёшлар нигоҳида

16:00 03 Март 2023 Жамият
2196 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган — Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари, шунингдек, Ёшлар парламенти ҳамкорликда ўтказилаётган «Янгиланаётган Конституция — ёшлар нигоҳида» мавзусида давра суҳбати бошланди.

Унда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар фаол ёшлар, хусусан Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида муҳокама қилиняпти.

Таъкидланганидек, ўтган вақт мобайнида Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари томонидан Янгиланаётган Конституция лойиҳаси устида қизғин иш олиб борилди. Бунда асосий эътибор умумхалқ муҳокамаси, конституционализм соҳасида етук олимлар, жамоатчилик, халқаро ва хорижий экспертлар иштирокидаги муҳокамаларда берилган таклифларни ҳар томонлама таҳлил қилишга ҳамда энг долзарб таклифларни лойиҳада акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан бугунга қадар 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди. Уларнинг 60 фоиздан ортиғи бевосита ёшлар томонидан берилган. Шунинг учун ҳам Янгиланаётган Конституцияда ёшларга оид қатор нормалар, ҳатто битта алоҳида боб «Оила, болалар ва ёшлар» масаласига бағишланди.

Йиғилишда қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳаси билан илк маротаба узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожини таъминлаш давлатнинг вазифалари қаторидан жой олмоқда. Мазкур қоидаларнинг Конституция даражасида белгиланиши, болалар боғчасидан тортиб, токи университетларгача, барча таълим ташкилотларини улар давлатники ёки хусусий эканлигидан қатъий назар, ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер