Янгиланаётган Бош Қомусимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари қатий ҳимоя қилинмоқда

18:57 31 Март 2023 Жамият
633 0

Фото: Халқ сўзи

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Наврўз Ризаев ва Ғайрат Абдиевлар маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда жойларда турли соҳалар ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Учрашувларда Н.Ризаев ва Ғ.абдиевлар Ургут туманидаги ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаолларига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказиладиган референдум юзасидан тегишли маълумотлар бериб боряпти.

Жумладан, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва «Ургут эркин иқтисодий зонаси»га қарашли корхоналарда бўлиб, маҳаллалар фаоллари, тадбиркорлар ва ишчилар билан бўлиб ўтган учрашувларда Референдумни ўтказиш тартиб-қоидаларини тушунтириш билан бирга Конституция лойиҳасида ўз ифодасини топган янги модда ва нормалар хусусида ҳам батафсил сўз юритди.

Таъкидланганидек, янгиланаётган Конституциямиз илгари амал қилиб келган «давлат - жамият - инсон» тамойилини «инсон - жамият - давлат» деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни назарда тутади. Шу жиҳатдан ҳам янгиланаётган Бош Қомусимиз фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Учрашувлар давомида тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ходимлари ва фуқаролар Конституциямиз шарофати туфайли юртимизнинг эртанги кунидан кўнгиллари тўқ эканликларини, бу муҳим ҳужжат юртдошларимиз фарзандларининг соғлом ва баркамол бўлиб етишишлари, халқимиз фаровонлиги кафолати эканлигини ўз сўзларида фахр ва ифтихор билан тилга олмоқдалар.

Шу билан бирга жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга якдиллик билан овоз беришларини маълум қиляптилар.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер