Янгиҳаёт туманига янги прокурор тайинланди

11:22 18 Март 2026 Жамият
603 0

Шукуруллаева Моҳира Эргашбаевна Янгиҳаёт тумани прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 18 март куни Янгиҳаёт тумани прокуратураси биносида Тошкент шаҳар прокурори в.б., Янгиҳаёт тумани ҳокими, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғи в.б., масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда туман прокуратураси ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Йиғилиш кун тартибида бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинган. Хусусан, Шукуруллаева Моҳира Эргашбаевна Янгиҳаёт тумани прокурори этиб тайинланган. Унга янги лавозимдаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тиланиб, унинг билим ва тажрибаси Янгиҳаёт туманида ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирилган.

Йиғилиш давомида Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлар, уларнинг самарадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳам муҳокама қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер