Янгибозорда ДХМнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

13:16 14 Октябр 2020 Жамият
1266 0

Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Марказнинг янги биноси давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилган бўлиб, энг замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган. Эндиликда марказга ташриф буюрувчиларга кенг ва ёруғ, шинам хоналарда қулай шароитларда хизмат кўрсатилади. Бинода ташриф буюрувчилар учун кутиш зали, ёш болали оналар фарзандлари учун ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус хона, кутубхона, инвесторларга хизмат кўрсатиш хонаси, банк шохобчаси,инфо-киоск мавжуд. Шунингдек, тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш бўйича Бош вазир қабулхонаси, нотариус ходимлари учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган. Мурожаат қилувчилар электрон навбат олиш терминалида қайд қилиниб, маълумотлар мониторларда акс этиб туради. Интернетга уланиш учун бепул Wi-fi тизими ўрнатилган.

2020 йилнинг 9 ойи давомида Янгибозор туман Давлат хизматлари маркази томонидан жами 19 мингга яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган.Илгариги бинода аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кунига 100 тага яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, янги бино ишга тушиши муносабати билан кунига 250 тага яқин давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилди.

Одилбек Одамбоев,

(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер