Янги техника воситалари бир кунда 30 тонна пахта теряпти
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида пахта хомашёсини йиғиб олиш мавсуми авж паллада. Жорий йилда меҳнаткашлар машаққатини аритиш мақсадида 41 та янги терим машиналари олиб келинди.

Шу кунгача вилоятда 30 та ана шундай техника воситалари мавжуд эди. Хитой, АҚШ, Туркия каби давлатлардан келтирилган терим машиналарининг ҳар бири кунига ўртача 10 гектар майдондан 30 тоннагача ҳосил йиғиб олмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг