Янги ташкил этилган “Республика кинопрокат маркази”га раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 272-сон қарорига асосан “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилган эди.
Янги марказга “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтаров Маъруфжон Мардонкулович раҳбар этиб тайинланди.
М. Мухтаров ҳуқуқшунос маълумотига эга. У 2013 – 2018 йилларда “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг марказий аппаратида Кадрлар бўлими бошлиғи, Бош юрисконсулт, Тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий масалалар бошқармаси ҳамда Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, филмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг