Янги қовун навлари яратилди

14:54 23 Июль 2025 Жамият
315 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Хоразм илмий-тажриба станциясида учта янги қовун нави яратилди.

— Хоразм қовунлари ўзига хос мазаси, таъми билан бошқа ҳудудларда етиштирилган полиз экинларидан ажралиб туради, — дейди Хоразм илмий-тажриба станцияси раҳбари Санъат Қаландаров. – Бунинг асосий сабабларидан бири алмашлаб экиш ва суғориш технологияси ҳисобланади. Одатда, Хоразмда қовун Амударё бўйидаги ерларга экилади ва суғорилмасдан, ер остидан нам олиб пишиб етилгани боис мазаси жуда ширин бўлади. Урганч давлат университети қовунчилик бўлими олимлари билан ҳамкорликда яратилган “Ифтихор”, “Гандимён”, “Кумуш” навлари ҳам воҳа тупроқ иқлим шароитига мос бўлиб, экспортбоп ҳисобланади.

Тажриба станциясида 40 гектар майдонда 127 хил навдаги қовун етиштирилади. Ушбу навлар йўқолиб кетмаслиги учун ҳар йил уларнинг уруғлари генофондга олинади. Кўп йиллик илмий изланишлар маҳсули бўлган янги навлар 8-10 август кунлари Хивада ўтказиладиган анъанавий халқаро “Қовун сайли” фестивалида намойиш этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер