Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам пойдевори
Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддаси.
8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун
Буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур давлатни идора қилиш ҳақида фикр юритар экан, агар давлат тўра-тузукка (қонунга) боғланмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади, дея таъкидлайди. Конституциямиз мана 28 йилдирки инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини олий қадрият сифатида белгилаб, мамлакатимизда тинчлик, ҳуқуқ-тартибот, фаровонлик ва тараққиёт кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун бутун дунёни ларзага солган COVID-19 пандемияси шароитида ҳам Асосий қонунимизнинг инсонийлик мезонлари жамиятимизда аҳоли соғлиғини сақлаш — иқтисодиёт — инсон ҳуқуқлари ўртасида мувозанатни таъминлаш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида сўнгги тўрт йилда амалга оширилган ислоҳотлар Асосий қонунимизни янгича англашга, унинг мазмун-моҳиятини кенг тафаккур этишга, қоидаларини ҳаётимизда изчил татбиқ этишга йўл очиб берди, зарур шарт-шароитлар яратди.
Ўтган қисқа давр мобайнида «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий тамойилга таянган ҳолда одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилишга қаратилган халқ билан мулоқотнинг янгича тизими жорий этилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Президентнинг виртуал ва Халқ қабулхоналари хусусида ана шундай фикр билдириш мумкин. Виртуал ва Халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушмоқда.
Халқ билан мулоқот қилишнинг янги тизими давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларини тубдан ўзгартирди, уларнинг масъулияти ва жавобгарлигини оширди. Раҳбарлар ўз фаолиятини янгича ташкил этмоқда, халқ турмуш шароитини ўзида ҳис қилиб, қарорлар қабул қилишда халқ билан ҳисоблашмоқда.
Халқона айтсак, тўрт йил аввал аксарият одамлар ҳоким ёки вазирларни деярли танимасди. Катта-кичик
Мазкур ижобий ўзгаришлар давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги ҳақидаги конституциявий нормага том маънода янгича ҳаётий куч бағишлаб келмоқда.
Таълим тараққиётидаги тарихий қадамлар
Кейинги йилларда фуқароларнинг таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга катта эътибор қаратилаётир. Бу борада давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик таълим тизими жорий этилди. Янгича мазмун ва шаклдаги Президент мактаблари ва Ижод мактаблари иш бошлади. Касб-ҳунар таълими такомиллаштирилди. Таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, педагогларнинг маоши ва касбий малакасини ошириш, иш шароитини яхшилаш бўйича тарихий қадамлар қўйилди.
Кўп йиллар давомида ўқитувчининг жамиятдаги
Жорий йилда Юртбошимизнинг ташаббуси асосида мактаб ишларини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида бошланган ислоҳотлар бутун халқимизни тўлқинлантирди. Президентимизнинг Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади, деган эзгу ғояси асосида Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий,
Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари олдига замонавий маъно-мазмун, илм-маърифат, тарбия билан бойитилган миллат тарбияси ўчоғи бўлмиш мактабларни ташкил этиш ва таъминлашнинг энг муҳим устувор вазифа сифатида қўйилиши бевосита мактаб ишларини давлат назоратида бўлишига оид конституциявий нормани ҳаётга жорий этишда муҳим қадам бўлади.
Мактаб иши — миллат тарбияси. Шу нуқтаи назардан давлатимиз раҳбари томонидан таълим масаласи билан шахсан ҳокимлар шуғулланиши лозимлиги белгиланганлиги ҳар бир ҳудудда биринчи даражадаги мансабдор шахс келажак иши — таълим-тарбияни нафақат давлат назоратида, балки рағбатида бўлишига хизмат қилишига қаратилганлиги билан эътиборлидир.
Ўзбекистон глобал ва минтақавий миқёсда ташаббускор давлатга айланмоқда
«Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун». Президентимиз томонидан ички ва халқаро миқёсда илгари сурилган ва бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган ушбу тамойил юртимизнинг халқаро нуфузининг тобора ортиши ҳамда Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий миқёсда ташаббускор давлатга айланишига омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўзбекистоннинг охирги уч-тўрт йилдаги ташқи сиёсати Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни тубдан ижобий томонга ўзгартирди. Давлатлар ўртасида шаклланиб бораётган таранг вазият ўрнини, фаол ҳамкорлик, яхши қўшничилик, очиқлик муҳити эгаллади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида илк марта онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтган Бош Ассамблеянинг 75-сессиясида Президентимизнинг чиқишини оддий нутқ эмас, балки биз яшаётган давр нуқтаи назардан жаҳон ҳамжамиятини ҳамкорлик, умумий масъулият, сафарбарлик ва халқаро ҳуқуқнинг пойдевори ҳисобланган принципларга чақириғи ёҳуд чорлови, десак, муболаға бўлмайди.
Эндиликда Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг оддий иштирокчиси эмас, бугунги таҳликали ва мураккаб вазиятдан чиқиш бўйича фаол ташаббускор давлат, халқаро ҳуқуқ ижодкорига айланиб бормоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари пухта ўйланган ва стратегик аҳамиятга эга бўлган глобал ва минтақавий миқёсдаги қатор
Хусусан, Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодекс қабул қилиш ташаббуси ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари бўйича минимал стандартларнинг ўрнатилиши барча аъзо давлатлар ва бошқа тузилмалар, дунё халқлари манфаатларини акс
Конституцияни пухта ўрганиш, унга амал қилиш зарурати
Бош қомусимизнинг ҳаётимиздаги ўрни, аҳамияти ва таъсирини ошириш жамиятимиз олдида турган устувор вазифадир. Юртбошимиз мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қайд этганидек, барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ вазир, ҳоким ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда, бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур.
Юртимизда давлат хизматига ишга қабул қилиш ва кадрлар сиёсати масаласида янги тизим жорий этиляпти. Айни пайтда давлат хизматчиларини танлашда Бош қомусимизга оид фундаментал билимларни билиш бўйича талаб қўйилиши муҳим аҳамиятга молик масаладир. Конституция билан мустаҳкамланган инсон ва унинг манфаатлари олий қадрият саналиши ҳамда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги айнан давлат хизматчилари фаолиятида кўзгудек ўз аксини топиши лозим.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг шаклланиши тарбия ва муҳит билан бевосита боғлиқлигидан келиб чиқиб, айтиш мумкинки, аввало, мансабдор шахслар қонунга сўзсиз риоя этиши ва бу борада намуна бўлиши лозим. Бунинг учун давлат хизматига кираётган ҳар бир шахснинг
Конституциянинг мазмун-моҳиятини мактабларда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, ўқитишнинг инновацион шаклларидан фойдаланган ҳолда ўқитишни мутлақо янгича шаклда ташкил этиш давр талаби ҳисобланади.
Шу маънода, давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир соҳа ва йўналиш, таълимнинг барча босқичлари учун ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосланган дастурини амалга ошириш ва бунда, авваламбор, Конституцияни ўрганишга жиддий ёндашиш лозимлиги, бу борадаги ўқув режалари ва дарсликларни яратиш зарурлиги ҳақидаги ғоялари муҳимдир.
Айниқса, бу ғоялар мактаб таълими учун алоҳида долзарб аҳамиятга эга. Афсуски, умумтаълим мактабларида ҳуқуқий фанларни ўқитиш учун жуда кам соатлар ажратилган (ҳафтасига бир соат). Яна бир масала, умумтаълим мактабларида ҳуқуқий фанлардан юқори савияда дарс бера оладиган малакали мутахассисларнинг етишмаслиги билан боғлиқдир. Бугун умумтаълим мактаблари ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг жуда кам қисми олий юридик маълумотга эга. Яъни ҳуқуқий фанлар аксарият ҳолларда
Қайта тайёрлаш доирасида педагогларга ўқувчиларга юқори савияда ҳуқуқий билим бериш, қонунчиликнинг мунтазам такомиллашиб боришига ҳамоҳанг равишда ўз билимини мустаҳкамлаш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ҳуқуқий фанлар ўқитувчиларининг мунтазам равишда билим ва кўникмаларини ошириб бориш учун масофавий малака ошириш платформасини ишга тушириш ҳам ижобий самара бериши мумкин.
Умуман, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Бош қомусимизнинг асосий мақсади ҳисобланган инсонни олий қадрият сифатида қадр топишига ҳаётий куч бағишлаяпти. Ўз навбатида, Конституциямиз қоидалари бу ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Тошкент давлат юридик университети ректори.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг