Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг мақсад ва вазифалари ЙХҲТ тамойилларини тўлиқ акс эттиради — Владимир Норов
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2022 йилнинг 1 декабрь куни Лодз шаҳрида (Полша) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ЙХҲТ ва унга қарашли тузилмалар раҳбарлари, ташкилотга аъзо давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирок этди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча жабҳаларида демократик ўзгаришларни чуқурлаштиришга қаратилган кенг кўламли ва жадал ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Қайд этилганидек, жорий йилда қабул қилинган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг мақсад ва вазифалари ЙХҲТ тамойилларини тўла акс эттиради.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматини қатъий ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларининг очиқлигини, суд ҳокимияти мустақиллиги ва қонун устуворлигини, диний эътиқод эркинлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш йўлида қатъий экани ҳамда ЙХҲТ билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга манфаатдорлиги таъкидланди.
В.Норов мамлакатимизда бошланган конституциявий ислоҳотлар жараёни Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш ва демократик ислоҳотларнинг орқага қайтмаслигини таъминлашга қаратилганини таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг