«Янги Ўзбекистон» университетида Карьера маркази очилди
«Янги Ўзбекистон» университетида Карьера маркази очилиши ҳамда «Қишки мактаб» лойиҳаси иштирокчиларини тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.
«Янги Ўзбекистон» университети фаол талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан Республика миқёсидаги мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган «Қишки мактаб» лойиҳаси иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Шунингдек, университетда Карьера марказининг ҳам очилиш маросими ўтказилиб, марказ очилишида бир неча халқаро компанияларда иш тажрибасига эга мутахассис эксперт Алишер Рустамов иштирок этди.
Ушбу Марказ талабаларни келажакда ишга тайёрлаш ва иш билан таъминлашда хизмат қилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг