“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури — амалда

15:35 25 Март 2025 Жамият
257 0

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 22 — 23 март кунлари “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 50 кишига мўлжалланган икки кунлик саёҳат ташкил қилинган эди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши таркибидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари мароқли дам олишлари учун Тошкент шаҳрига юборилди.

Саёҳат давомида саёҳатчилар “Magic City”, “Ice City”, Ғалаба боғи, Ислом Каримов музейи, “Шон-шараф” давлат музейи, Минор масжиди, Ҳазрати Имом масжиди майдонини зиёрат қилдилар.

Шунингдек, саёҳатчилар “Баҳор наволари” гала-концерт дастуридан баҳраманд бўлишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер