Янги оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди
Саид Донишев/“Халқ сўзи”. Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 24 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди.
— Саховатпеша инсонлар томонидан замонавий кўриниш касб этган янги оилавий поликлиника қисқа муддатда барпо этилди, — дейди поликлиника мудири Муяссар Адилова. — Аҳоли учун барча зарур шароитлар яратилди. Жумладан, физиотерапия, ультра товушли текширув аппаратлари, янги мебель жиҳозлари келтирилди.

Янги оилавий поликлиниканинг иш бошлаши билан ҳудудда тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада юксалади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг